21:15 / 29.06.2019
5 006

Қозоғистонда бир қиз сурати сабабли қозоқлар ва ливанликлар ўртасида жанжал чиқди

Қозоғистонда бир қиз сурати сабабли қозоқлар ва ливанликлар ўртасида жанжал чиқди
Қозоғистоннинг Тенгиз посёлкасида қозоқлар ва ливанликлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда Baza Telegram-каналида маълум қилинган.

Таъкидланишича, можарога 3 GI заводининг ливиялик катта маъмури Али Довуд олган фотосурат сабаб бўлган. Суратда Довуднинг ортида турган қозоқ миллатига мансуб қиз унинг рацияси антеннасига тилини текказган ҳолда тасвирланган.

Фотосурат интернетда тарқалгач, у маҳаллий ишчилар томонидан ҳақоратомуз деб топилган ва хорижликлар яшовчи посёлокка заводнинг қозоғистонлик ишчилари келиб, уларни дўппослашга тушган.

“Ак Жайык” нашри маълумотларига кўра, завод қурилиши объектларидан барча хорижликларни шошилинч эвакуация қилишга тўғри келган. Уларни олиб чиқаётган баъзи автобусларга тош улоқтирилган.

Таъкидланишича, полиция департаменти ушбу воқеани безорилик сифатида тергов қилишга қарор қилган. Воқеа жойига Атирау вилояти акими, прокурори, Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи, энергетика вазирининг биринчи ўринбосари йўл олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда бир қиз сурати сабабли қозоқлар ва ливанликлар ўртасида жанжал чиқди