16:10 / 30.06.2019
3 018

Трамп Ким Чен Ин билан нималарга келишиб олганини маълум қилди

Трамп Ким Чен Ин билан нималарга келишиб олганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан музокара ўтказувчилар гуруҳларини тайёрлашга келишиб олганини маълум қилди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Трампнинг сўзларига кўра, музокара ўтказувчилар гуруҳлари икки-уч ҳафта ичида учрашишади. У шунингдек, Америка томони ядросизланиш борасидаги мулоқотларда воқеалар ривожини тезлаштиришни режалаштирмаганини таъкидлади.

Музокаралардан сўнг АҚШ президенти Шимолий Корея етакчисини Вашингтонга таклиф қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяга ташрифи доирасида 30 июнь куни Корея яриморолидаги демилитаризация қилинган ҳудудида КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди.

Трамп КХДР ҳудудига қадам қўйган АҚШ тарихидаги илк президентга айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ким Чен Ин билан нималарга келишиб олганини маълум қилди