18:36 / 02.07.2019
3 830

Европада жазирама иссиқлик рекорд даражага етмоқда

Европада жазирама иссиқлик рекорд даражага етмоқда
Фото: «РИА Новости»
Европанинг бир қатор давлатларида кузатилган иссиқ ҳаво одамлар саломатлиги, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитга катта хавф туғдирмоқда. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда Жаҳон метеорологик ташкилоти маълум қилган.

Иссиқлик рекорд даражага етган Европа давлатлари орасида энг диққатга сазовори 28 июнда Франциянинг Галларг-ле-Монтюё шаҳрида Цельсий бўйича 45,9 даража қайд этилганидир. Бу Франция ҳудудида рўйхатга олинган энг юқори ҳарорат.

Германияда янги ҳарорат рекорди 30 июндан бошлаб 39,6 даражани ташкил этди. Германия метохизмати маълумотларига кўра, 234 та метостанцияларда жазираманинг юқори кўрсаткичлари қайд этилган. Уларнинг 223 тасида бу кўрсаткич 35 даражадан юқори бўлган.

Австрия ҳам метеорологик кузатувлар тарихида энг иссиқ кунларни бошидан кечирган бўлиб, ҳарорат ўртача 4,5 даража юқори бўлган. Швейцарияда эса, маълумотларга кўра, 85 станциянинг 43 тасида июнь ойида рекорд даража иссиқлик кузатилган, станцияларнинг 6 тасида эса мутлоқ маҳаллий рекорд қайд этилган.

Давос тоғ-чанғи курортида 1594 метр баландликда ҳаво ҳарорати 29,8 даражага кўтарилган. Чехияда янги маҳаллий рекорд 26 июнда кузатилган бўлиб, ҳаво ҳарорати 38,9 даражага етган. Польшада ҳам рекорд даражада иссиқлик кузатилган.

Метеорологларнинг прогнозига кўра, бу ҳафтада Европанинг марказий ҳудудларида ҳарорат узоқ муддатли ўртача кўрсаткичларга нисбатан 3—6 даража, дунёнинг қолган қисмларида эса 1—3 даража юқори бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европада жазирама иссиқлик рекорд даражага етмоқда