date
views 4 798

Хитойдаги компания нима учун йилига 6 миллиард суварак етиштиради?

Хитойдаги компания нима учун йилига 6 миллиард суварак етиштиради?
Кўпчилик суваракларни жирканч ҳашарот деб ҳисоблайди, аммо Хитой фармацевтика саноатида улар яхши бизнесга айланган, чунки мамлакатда сувараклар саломатлик учун фойдали деган фирк кенг тарқалган, деб ёзади BBC'га таяниб Kun.uz нашри.

Мамлакат жануби-ғарбидаги Сичан шаҳрида фармацевтика компанияларидан бири йилига олти миллиард суварак етиштиради.

Сувараклар майдони иккита футбол майдонига тенг бўлган бино ичида етиштирилади, деб ёзади South China Morning Post. Сувараклар учун бино ичида емиш ва сув етарлича, улар бу ерда эркин юради. Бинонинг ўзи эса қарийб герметик бўлиб, унинг ичига одамлар кириши қатъий чекланган.

Бу ерда сунъий онг тизими ўрнатилган бўлиб, у ҳароратдан тортиб сувараклардаги генетик мутациягача бўлган 80дан ортиқ кўрсаткичларни ўлчаб туради.

Сувараклар «вояга етгач», уларни тутишиб, майдалаб, қайта ишлашади ва анъанавий хитой тиббиётида ишлатиладиган малҳам тайёрлашади. У гўёки гастроэнтерит, ошқозон яраси ва ўпка касалликларини даволашда ёрдам беради.

«Бу мўъжизакор дори. У қатор касалликларни даволайди, бунинг устига, бошқа дориларга нисбатан тезроқ таъсир қилади», - дейди Шаньдундаги қишлоқ хўжалик университети ходими Лю Юйшен Daily Telegraph газетасига берган интервьюсида.

Касалхоналарда суваракдан тайёрланган малҳамлардан тез-тез фойдаланишса-да, ҳамма ҳам буни тўғри деб ҳисобламайди.

«Бу мўъжизакор дори эмас, у одамларни сеҳрли тарзда даволай олмайди», - дейди Пекиндаги Хитой тиббиёт академияси тадқиқотчиси.

Бошқа мутахассислар эса бунча миқдордаги ҳашаротларнинг бир жойда тўпланиши хавфли эканлигини таъкидлашади.

«Агарда ходимлар хатоси ёки зилзила натижасида миллиардлаб сувараклар ташқарига чиқиб кетса, бу фалокат бўлади», - дейди Хитой фанлар академияси профессори Чжу Чаодун.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги компания нима учун йилига 6 миллиард суварак етиштиради?