
Фото: Forum Daily
Америкада кузатилаётган аномал иссиқ ҳарорат кузатилмоқда. Шимолий Каролина қирғоқларида мидиялар ўз чиғаноғида пишиб қолаётган бўлса, Жанубий Дакотада эса бетон шосселар ёрилиб кетмоқда, деб хабар беради Forum Daily'га таяниб Дарё нашри.
Бодега қўриқхонасида 15 йилдан буён ишлаб келаётган Жеки Сноснинг такидлашича, у шу вақтга қадар бунақа вазиятга дуч келмаган.
«Майдонга келганимда юзлаб мидиялар ўлиб ётганини кўрдим», — дейди Снос.
Кузатувлар натижасида маълум бўлишича, гап юзлаб эмас, ўн минглаб мидиялар ҳақида кетмоқда.

Фото: Forum Daily
Вермиллион ва Жанубий Дакотада эса ҳаво ҳарорати 34,4 даража Цельсийга етган. Намликни ҳисобга олганда бу ҳарорат 41,7 даражада Цельсийдек туюлади. Штатнинг йўл-патруль хизмати йўлларда бетонларнинг ёрилиб кетаётгани ҳақида ҳайдовчиларни огоҳлантирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар