
Фото: Getty Images
Emirates авиакомпанияси дунёдаги энг катта серияли авиалайнер A380 ёрдамида Дубайдан Маскатда илк парвозини амалга оширди. БААнинг йирик шаҳри ва Уммон пойтахти орасидаги масофа 340 километрга тенг, деб хабар беради Daryo.uz нашри.
Самолёт 40 дақиқа давомида ҳавода парвоз қилган. Бу вақт оралиғида у оддий самолётлар кўтарилган баландликка кўтарила олмай, ердан 5791 метр баландликда учган.
Компаниянинг маълум қилишича, икки томонга рейслар бир кунда икки марта амалга оширилади.
Ушбу линия бўйлаб иккита Airbus A380 ҳаракатланади, иккиси ҳам уч классли компановкага эга. «Эконом» классда 429 та, «бизнес» классда — 76 та, «биринчи» классда эса 14 та ўрин мавжуд. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар