
Хитойнинг Цзинань шаҳрида эркакларга очиқ бадан билан юриш тақиқланди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Шаҳар раҳбарияти эркакларнинг ярим яланғоч юриш одатига чек қўйишга қарор қилди, чунки бу “шаҳар имижига путур етказади”.
Хитойликлар орасида эркакларнинг бундай юриши “Пекинча бикини” деб ҳам аталади. Ёзда бундай ярим яланғоч эркакларни жамоат жойлари, ресторан, пляж, боғ ва автобусларда кўплаб учратиш мумкин.
2 июнда шаҳар раҳбарияти аҳоли жамоат жойларида кийимда юриши ва ўзини “маданиятсиз тутишни”, жумладан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ва дарё ҳамда фаввораларда оёқларни ювишни бас қилиши сўралган огоҳлантириш эълон қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар