Қозоғистонда рухсат этилмаган митинг қатнашчиларидан жароҳат етказувчи қуроллар олиб қўйилди

Қозоғистонда рухсат этилмаган митинг қатнашчиларидан жароҳат етказувчи қуроллар олиб қўйилди
Қозоғистон полициячилари Нур-Султон ва Олмаотадаги рухсат этилмаган митинглар қатнашчиларидан жароҳат етказувчи қуроллар ва тутунли шашкалар олиб қўйилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.

"Олтинчи июль куни Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида рухсат этилмаган митингларни ўтказишга ҳаракат қилинди. Прокуратуранинг бир неча марта огоҳлантиришига қарамасдан, айрим фуқаролар тақиқланган экстремистик ташкилот даъватларига берилишди",- дейилади хабарда.

Қайд этилишича, айрим митинг қатнашчилари жамоат хавфсизлигига таҳдид солишган ва полиция бўлинмаларига келтирилган. Улардан жароҳат етказувчи қуроллар ва тутунли шашкалар олиб қўйилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар