16:00 / 07.07.2019
6 446

Юзлаб уйғурлар Пекин сиёсатини қоралаб, намойишга чиқишди (фото)

Юзлаб уйғурлар Пекин сиёсатини қоралаб, намойишга чиқишди (фото)
Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги Европарламент биноси олдида юзлаб уйғурлар ва турклар Хитойнинг Шарқий Туркистонда олиб бораётган сиёсатига норозилик билдириб намойиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Азон» нашри.

«Уйғур инсон ҳуқуқлари лойиҳаси» муассасаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу намойишда турк ва озар фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Намойишчилар «Хитой амалга ошираётган этник тозалаш тўхтатилсин», «Уйғурларни қутқаринг!» каби шиорлар билан Хитойнинг Шарқий Туркистондаги сиёсатини танқид қилдилар.

Маълумот учун, «Уйғур инсон ҳуқуқлари лойиҳаси» 2004 йилда «Америка уйғурлари бирлиги» ташкилоти томонидан Хитой ҳукумати зулми остида бўлган уйғурларни ҳимоя қилиш учун ташкил қилинган. Расмий статисик маълумотларга кўра, Хитойда 30 миллион мусулмон бор ва уларнинг 23 миллиони уйғурлардир. Лекин расмий бўлмаган статистикада мамлакат аҳолиснинг 9,5 фоизи, яъни 100 миллиони мусулмон экани айтилади.


Хитой 1949 йилдан буён мусулмон уйғурларнинг ватани бўлган Шарқий Туркистонни қўл остида сақлаб келади. Хитой ҳукумати у ерга Шинжон, яъни янги чегара деб ном берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юзлаб уйғурлар Пекин сиёсатини қоралаб, намойишга чиқишди (фото)