Флоридада алигаторлар инсон танасини парчалаб ташлади

  • 07 июль 2019, 23:00
  • 1 519
  • Дунё
  • Флоридада алигаторлар инсон танасини парчалаб ташлади
    Фото: Depositphotos
    4 июль куни эрталаб 8:00да Сент-Питесбергдаги Маджори кўлида парчаланган инсон танаси топилган, дея хабар берди Forum Daily'га таяниб Дарё нашри.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, алигаторлар инсон танасини бурдалаб сув остига тортаётганини кўрган.
    Жабрланувчи ҳақида полиция ҳеч қандай аниқ маълумот бермаган.

    Оша куни тонгда нонушта қилаётган икки жуфтликнинг гувоҳлик беришича, 10 та алигатор кўлда танани парчалаб еяётганини кўрган. Йигит алигаторлар танани сув остига олиб кетишидан олдин тасвирга олишга улгурган. Шу видео асосида жиноий иш қўзғатилган.

    Ёнғин хавфсизлиги ходимлари парчаланган танани кўлдан олиб чиққан. Ҳозирда бу алигаторлар ҳужуми экани тасдиқланмаган.

    » » Флоридада алигаторлар инсон танасини парчалаб ташлади