13:52 / 08.07.2019
4 920

Ҳали ҳам ота-оналари билан яшайдиган машҳурлар (фото)

Ҳали ҳам ота-оналари билан яшайдиган машҳурлар (фото)
Дунёнинг аксарият мамлакатларида болалар вояга етгач, ота-оналаридан алоҳида яшашга ҳаракат қилади. Уларни тўхтатадиган ягона нарса шахсий уйга эга бўлиш ёки ҳеч бўлмаса ижарага олиш имкониятининг йўқлигидир. Аммо айримлар бой ва машҳур бўлиб кетган тақдирда ҳам ота-оналари билан бирга яшашда давом этади. AdMe 40 ёшдан ошгандан кейин ҳам ота-оналаридан алоҳида яшашга шошмаётган машҳурларни аниқлади.

Леонардо Ди Каприо

Фото: East News
Леонинг ота-онаси у туғилганидан 1 йил ўтиб ажрашган. Шундан сўнг онаси Ирмелин Инденбиркен ўз ҳаётини бутунлай ўғлига бағишлаган.

Майкл Бакари Жордан

Фото: East News

«Қора пантера» фильми унга машҳурлик келтирди ва ниҳоят болаликдаги орзуси — ота-онасига уй олиб бериш ниятига етди. Айримлар актёрнинг ўзи ҳам шу уйда улар билан бирга яшайди, деб ҳисоблайди. Аммо унинг ўзи шунчаки қўшничилик сабабли ота-онасининг уйида кўп бўлишини айтган.

Зендая

Фото: Getty Images

Disney телеканалининг 22 ёшли юлдузи Зендая ҳам ўзига уй сотиб олишга қурби eтса ҳам, ота-онаси билан бирга яшашни афзал кўради.

Бредли Купер

Фото: East News

Бредли Купер отаси вафотидан сўнг онаси Глория Кампано билан Лос-Анжелесга кўчиб келган. Актёрнинг онаси аллақачон улғайган ўғлининг ҳаётида бевосита иштирок этиб, ҳатто умр йўлдош танлаш қарорига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Агар бўлажак рафиқаси онасига ёқмаса, қиз билан муносабатларига нуқта қўйилиши ҳеч гап эмас.

Рафаэль Надал

Фото: East News

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал яқин кунлардан буён ўз оиласи билан бирга яшамоқда.

Мишель Обама

Фото: East News

Агар собиқ президент Барак Обама расмий суратларига назар ташланса, унда АҚШнинг собиқ биринчи хонимининг онаси Мариан Робинсон борлигини кўриш мумкин. Мишель Обаманинг онаси қизи ва куёви билан Оқ уйда яшаган.

Софи Монк

Фото: East News

Австралиялик қўшиқчи, актриса ва модель Софи Монк ота-онаси билан, аниқроғи, Австралиядаги Олтин Қирғоқда жойлашган ҳашаматли уйда яшайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳали ҳам ота-оналари билан яшайдиган машҳурлар (фото)