Грузиянинг “Рустави 2” телеканали Россия президенти Владимир Путинни ҳақорат қилган телебошловчи Георгий Габунияни 2 ойга ишидан четлатди. Бу ҳақда телеканал сайтида маълум қилинган.
7 июлда Габуния ўзининг муаллифлик дастури “P.S.” эфирида Путин номига ҳақоратомуз сўзлар айтган. У Путиндан ташқари, унинг марҳум ота-онаси шаънига ҳам куракда турмайдиган сўзлар айтган.
Журналистнинг ушбу қилмиши томошабинларни аччиқлантирган ва Тбилисида юзлаб одамлар телеканал биносига келиб, бошловчини ва “Рустави 2” бош директори Ника Гварамияни ўз лавозимидан бўшатишни талаб қилишган. Кейинроқ телеканал раҳбарияти ушбу ҳодиса учун узр сўраган.
Габуниянинг қилмишини Грузия президенти Саломе Зурабишвили ва бош вазир Мамука Бахтадзе ҳам қоралаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди