15:18 / 09.07.2019
3 977

«Қочоқ эр»нинг қайтиши

«Қочоқ эр»нинг қайтиши
«TikTok» иловасидан скриншот.
Қисқа мусиқали видеолари билан машҳур «TikTok» иловаси ҳиндистонлик аёлга «бедарак йўқолган» эрини топиб берди.

«Ubergizmo» ёзишича, 2016 йили уйидан чиқиб кетган Суреш изсиз йўқолади. Оилабошини изламаган жойи қолмаган хотин бечора охири полицияга чиқади. Улар ҳам топишолмай, эркакни «бедарак йўқолганлар» рўйхатига тиркаб қўйишади.

Аммо Ҳиндистонда ҳамма ҳикоя яхшилик билан тугаши керак... Эрини йўқотган ҳалиги аёл орадан вақтлар ўтиб «TikTok»да бир одамни кўриб қолади — эрига бир томчи сувдек ўхшаш, ёнида аёли ҳам бор... Оёғини қўлига олиб полиция идорасига чопган аёл уларга видеолавҳани қўйиб беради.

Ҳуқуқ посбонлари нафақат эркакнинг жони омонлиги, ҳатто бошқа бир аёл билан топишиб олганигача суриштириб билишди. Сурешнинг боши оғиб Хосур саноат шаҳрига кетиб қолган экан.

Кейин билишса, ечимини топмас кундалик муаммолар эркакни уйдан ҳайдаб чиқарган экан. Аммо полиция билан суҳбатдан сўнг инсофга кириб қолган эр хотини ва болалари ёнига қайтишга рози бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қочоқ эр»нинг қайтиши