Украина президенти Владимир Путинни учрашувга таклиф қилди (видео)

  • 09 июль 2019, 17:53
  • 947
  • Дунё
  • Украина президенти Владимир Путинни учрашувга таклиф қилди (видео)
    Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбариятига мурожат қилди. У Владимир Путинга Минскда учрашишни таклиф этди. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар берди.

    Украина президенти таклифига кўра, ушбу учрашув АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция воситачилигида бўлиб ўтиши лозим. “Мен Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилмоқчиман. Гаплашиб олишимиз керакми? Албатта. Келинг, Қрим кимники ва Донбасда кимлар йўқ, муҳокама қиламиз”, - дея таъкидлади Украина президенти ўзининг видео мурожаатида.

    Зеленскийнинг фикрича, музокараларда Россия ва Украина давлати раҳбарлари шунингдек, Дональд Трамп, Тереза Мэй, Ангела Меркель ва Эмануэл Макронлар иштирок этиши лозим. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Донбасдаги можарони бартараф этиш бўйича янгича форматдаги музокараларни ўтказиш ҳақидаги таклифини ўрганиб чиқишини таъкидлади.

    » » Украина президенти Владимир Путинни учрашувга таклиф қилди (видео)