00:06 / 10.07.2019
3 593

Италияда йўлбарслар ҳайвон ўргатувчини ўлдирди

Италияда йўлбарслар ҳайвон ўргатувчини ўлдирди
Фото: Pixabay
Италиянинг энг машҳур циркларидан бири Circo Orfei «Беш қитъага саёҳат» шоусини тайёрлаб, уни гастрол сафарларида намойиш этмоқчи эди, деб ёзмоқда Daryo.uz нашри National Geographic'га таянган ҳолда.

Цирк 15 июнда Бари шаҳрига келган ва у ерда бир ой давомида қолиши керак бўлган. Аммо 4 июль куни кечаси цирк майдонида мудҳиш воқеа рўй бериб, йўлбарсларнинг тўрттаси дрессировкачини навбатдаги томоша бошланишидан бир соат олдин ўлдирган.

Маълум бўлишича, 61 ёшли дрессировкачи Этторе Вебер йўлбарслар билан чиқишни репетиция қилаётган бўлган. Йўлбарслардан бири тўсатдан уни йиқитган, сўнг қолганлари унга ташланган. Ҳамкасблари ва тиббиёт ходимлари йўлбарсларни жасаддан ҳайдагунича бир ярим соатдан кўп вақт ўтган.

Вебер вафот этган. Шифокорлар унинг умуртқа шикастланиши ва бошқа жиддий жароҳатлар олганини маълум қилган. Энди гастрол сафарлари давом эттириладими-йўқми — номаълум.

Йўлбарсларнинг тақдири нима бўлиши ҳам номаълум. Йиртқичлар, кўпинча, одамларга ҳужум қилганидан сўнг ўлдирилади. Аммо бу ҳолда уларни сафари-боғга юбориш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда йўлбарслар ҳайвон ўргатувчини ўлдирди