Boeing ўз ўрнини Airbus'га бўшатди (видео)

  • 10 июль 2019, 18:13
  • 863
  • Дунё
  • Boeing ўз ўрнини Airbus'га бўшатди (видео)
    Боинг корпорацияси сўнгги 8 йилда илк маротаба ўз имкониятларини Европа авиасозлик корпорацияси Airbus га бериб қўйди. Бу ҳақда Darakchi.uz нашри хабар берди.

    Boeing корпорацияси эълон қилган ҳисоботга кўра, сўнгги ярим йилда компания етказиб берган лайнерлар кўрсаткичи 40 фоизга қисқариб кетган. Якунланаётган чоракда эса бор йўғи 13 самолёт учун буюртма олинган. Шунингдек, Саудия Арабистони авиакомпанияларидан бири 50 та Boeing 737 MAX лайнерларини сотиб олиш режасидан воз кечган.

    Жорий йилнинг март ойида ва 2018 йилнинг октябридаBoeing 737 MAX 8 самолётлари билан боғлиқ иккита фожианинг рўй бериши компания бизнесининг ортга кетишига сабаб бўлди. Айнан 737 MAX Boeing компаниясининг энг харидоргир лайнери эди. Ушбу воқеалар фонида турли модефикациядагиAirbusсамолётларининг савдоси сўнгги ярим йилда деярли 30 фоизга ортиб кетди.

    » » Boeing ўз ўрнини Airbus'га бўшатди (видео)