23:57 / 10.07.2019
3 092

Старрижнинг йўқолган ити топилди

Старрижнинг йўқолган ити топилди
“Ливерпуль” клубининг собиқ ҳужумчиси Дэниэл Старрижнинг йўқолган ити топилди. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, душанба куни 29 ёшли англиялик футболчининг Лос-Анжелесдаги уйини ўғри урган эди. Ўғрилар уйдаги бир нечта сумкага қўшиб Старрижнинг шпиц зотли итини ҳам олиб чиқиб кетишган эди. Шундан сўнг у кимда-ким ушбу итни қайтарса, 20-30 минг доллар мукофот ваъда қилган эди.

Лос-Анжелес полицияси эса ушбу итни бугун тонгда футболчига қайтарди. Бироқ, ҳозирча уни ким топгани ва жиноятчилар тўғрисида маълумотлар йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Старрижнинг йўқолган ити топилди