АҚШда пул ташиётган зирҳли автомобилнинг эшиги очилиб кетиб, йўлга долларлар сочилди (видео)

  • 11 июль 2019, 09:00
  • 1 714
  • Дунё
  • АҚШда пул ташиётган зирҳли автомобилнинг эшиги очилиб кетиб, йўлга долларлар сочилди (видео)
    АҚШнинг Жоржия штатида пул ташиётган зирҳли автомобилнинг қатнов чоғи ён эшиги очилиб кетди ва йўлга купюралар сочилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

    Маҳаллий полиция вакили Роберт Парсонсга кўра, йўлга анча-мунча пуллар сочилган ва у аввал бундай ҳолатни фақат фильмларда кўрган.

    Гувоҳларнинг айтишича, айрим ҳайдовчилар купюраларни йиғиштириб олиш учун тўхтаган. Полиция етиб келган вақт уларнинг кўпчилиги аллақачон кетиб бўлганди.

    » » АҚШда пул ташиётган зирҳли автомобилнинг эшиги очилиб кетиб, йўлга долларлар сочилди (видео)