21:43 / 11.07.2019
5 162

Олмаотада ўзбекистонликлар «ишлаётган» фоҳишахона аниқланди

Олмаотада ўзбекистонликлар «ишлаётган» фоҳишахона аниқланди
Фото: Sputnik (Pixabay)
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ишлаб келаётган фоҳишахона аниқланди. Бу ҳақда Олмаота шаҳар полиция департаменти маълумотларига таяниб Sputnik хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, фоҳишахона Олмаотанинг Алатау туманида кўздан нарироқ жойда жойлашган меҳмонхонада аниқланган.

«Кечқурун соат 11 лар атрофида «иш жойида» 19 нафар енгилтак қиз бўлган, улардан иккитаси Ўзбекистон, яна иккитаси эса Қирғизистон фуқароларидир», — дейилади қозоқ полицияси хабарида.

Фоҳишахонага меҳмонхонанинг бошқарувчиси бўлган 47 ёшли аёл эгалик қилган. Аёл қўлга олинган ва унга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотада ўзбекистонликлар «ишлаётган» фоҳишахона аниқланди