09:23 / 12.07.2019
2 069

Лондонда ОАВ эркинлиги бўйича конференция бўлиб ўтмоқда (видео)

Лондонда ОАВ эркинлиги бўйича конференция бўлиб ўтмоқда (видео)
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича биринчи глобал конференция бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар берди.

Бугунги кунда журналистика энг хавфли касблардан бири бўлиб қолмоқда. ОАВга бўлган ишонч эса ҳозирда бутун дунё бўйлаб жуда паст даражага тушиб кетган. Бунга эса нотўғри маълумотларнинг тарқатилиши, давлат томонидан ОАВ нинг назорат қилиниши сабаб бўлмоқда.

Мазкур конференция Буюк Британия ва Канада ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда “Буюк Британия мисолида ОАВ га ишонч”, “Журналистлар хавфсизлигини таъминлашда- халқаро ташкилотларнинг роли”, “Аёл журналистлар хавфсизлиги”, “Муаммоли вазиятларда ОАВ эркинлигини қўллаб- қувватлаш”, “Дин ва ОАВ” каби мавзулар муҳокама этилмоқда.

Конференциянинг асосий сессиялари хавфсизлик масалаларига бағишланган бўлиб, шу билан бирга ОАВни молиялаштириш, турли минтақаларда сўз эркинлиги муаммолари, журналистиканинг янги форматлари бўйича ҳам учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Printworks конференц-марказида бўлиб ўтаётган конференцияда Буюк Британия ва Канада ташқи ишлар вазирлари нутқ сўзлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондонда ОАВ эркинлиги бўйича конференция бўлиб ўтмоқда (видео)