11:18 / 12.07.2019
2 825

Суданда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан уч ой ўтиб, янги қўзғалон бошланди

Суданда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан уч ой ўтиб, янги қўзғалон бошланди
Суданда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан уч ой ўтиб, яна қўзғалон уюштиришга ҳаракат қилинди. Бу ҳалқжа «Эхо.Москви»га таяниб Дарё ёзмоқда.

Мамлакат ҳарбий кенгаши 12 нафар офицерни қўлга олган. Ҳозирда улар сўроқ қилинмоқда.

Бундан бир ой олдин Судан ҳукумати мамлакатда тўнтаришни амалга оширишга уринган иккита ҳаракатнинг олди олинганини маълум қилганди. Апрель ойида бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларидан сўнг, ҳарбийлар давлатни 30 йилдан буён бошқариб келаётган Умар ал-Баширни ҳокимиятдан четлатган эди.

Судан прокурори вазифасини бажарувчи Валид Саид Аҳмад 2 май куни Умар ал-Баширни маблағларни ўзлаштириш, хорижий валюта билан боғлиқ фирибгарлик ва террорчиликни молиялаштириш ишларини текшириш бўйича кўрсатма берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суданда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан уч ой ўтиб, янги қўзғалон бошланди