23:55 / 12.07.2019
3 513

АҚШда гиёҳванд модда олиб кетаётган сув ости кемаси ушланди (видео)

АҚШда гиёҳванд модда олиб кетаётган сув ости кемаси ушланди (видео)
Бортида 7 тонна гиёҳванд модда олиб кетаётган сув ости кемасининг ушланиши видеоси эълон қилинди. ABC 7 телеканалининг хабар беришича, воқеа 18 июнда Тинч океани халқаро сувларида юз берган.

АҚШ соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходимлари кемани таъқиб қилиб, у сув сиртида кўриниши билан унга сакраб чиқиб олишган ва асосий люкига ура бошлашган. Бироздан кейин люк очилган ва унда қўлларини кўтарган эркак кўринган. Эркак қайси давлатдан эканлиги маълум қилинмаган.

Таъкидланишича, кўрсатилган лавҳалар катта операциянинг бир қисмигина бўлиб, соҳилбўйи қўриқлаш хизмати унинг давомида 14 та турли кемадан 17 тоннадан кўпроқ кокаин ва 423 кг марихуана мусодара қилган. Қўлга киритилган гиёҳванд моддаларнинг умумий қиймати 570 млн долларга баҳоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда гиёҳванд модда олиб кетаётган сув ости кемаси ушланди (видео)