Россия президенти Владимир Путин 2024 йилги сайловлардан кейин ҳокимият тепасида “кенгайтирилган конституциявий ваколатларга эга” бош вазир сифатида қолиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Путиннинг ёрдамчилари ва маслаҳатчилари янгиланган давлат думаси устидан назоратни сақлаб қолиш учун сайлов қонунчилигини 2021 йилгача ўзгартириш ҳақида бош қотирмоқдалар.
Кремль бош вазир ваколатлари президент ваколатлари зиёнига кенгайтириладиган сценарийни кўриб чиқмоқда. Бунинг учун давлат думаси розилиги ва 2021 йилги парламент сайловларидан кейин “Ягона Россия”га кўпчилик керак бўлади. Бироқ нашрнинг ёзишича, ҳамма мураккаблик ҳам шундадир: партия рейтинглари пасаяётгани ортида унинг номзодлари сайловчиларнинг зарурий қўллаб-қувватловини олмасликлари мумкин.
Кремль эса сайлов қонунчилигини партия номзодлари 2021 йилги сайловларда мустақил номзодлар сифатида иштирок эта оладиган қилиб ўзгартирмоқчи. Манбалардан бирининг таъкидлашича, партия рейтинглари пасаяётгани ортида Путин бу чоралар ёрдамида президентлик ваколатлари муддати тугашига 3 йил қолганда янги парламент устидан тўлиқ назоратни ўз қўлига олиши мумкин бўлади.
Кремлга яқин икки манба ва “Ягона Россия”нинг юқори лавозимли аъзоси бундай сценарий Путинга 2024 йилдан кейин ҳокимият тепасида қолишга имкон беришини тасдиқлаган. Шунда “ҳукмрон партия раиси ва кенгайтирилган ваколатларга эга бош вазир” сифатида бутун ҳокимият Путин қўлида бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди