Америкалик аёлнинг ўғирланган ҳамёни 75 йил ўтиб қайтарилди

  • 13 июль 2019, 19:15
  • 796
  • Дунё
  • Америкалик аёлнинг ўғирланган ҳамёни 75 йил ўтиб қайтарилди
    Фото: Facebook
    Американинг Иллинойс штатида яшовчи аёлга 75 йил аввал йўқолган ҳамёни қайтарилди. «Korresporndent.net»нинг ёзишича, бу ҳақда черков хизматчиси Сет Балселл ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

    Сентралия шаҳридаги черков ишчилари ҳудуддаги эски мактаб биносини текшириш вақтида махфий жой борлигини аниқлаган. Унда 1940 йил ўрталарида ўғирланган деб тахмин қилинаётган 15 та ҳамён топилган.

    Черков хизматчиси Сет Балселл топилмани суратга олиб, тармоқда жойлаган. Орадан бир қанча вақт ўтиб жойланган сурат машҳур бўлиб кетган ва унга Бетти Жун исмли 89 ёшли аёл мурожаат қилиб, ҳамёнлардан бири уники эканлигини айтган. Аёл, ўғри ҳамёндаги пулларни ўғирлаган бўлса ҳам, ундаги эсдалик суратни қолдиргани учун топилмадан хурсанд эканлигини билдирган.

    Балселлнинг айтишича, ҳамённинг яна бешта эгаси у билан боғланган. Қайд этилишича, у барча ҳамёнларнинг барча эгаларини топиш ниятида.

    » » Америкалик аёлнинг ўғирланган ҳамёни 75 йил ўтиб қайтарилди