Фото: Планеспоттерс
Тожикистонда Р.Ҳайдаров исмли шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. «Asia-Plus» хабарига кўра, у фирибгарлик ва чет эл валютасида ноқонуний операцияларни амалга оширганликда айбланиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Маълум бўлишича, у жиноятни Соғд вилоятининг Бўстон шаҳридаги «Аджам-Авиа» компаниясига раҳбарлик қилган пайтида амалга оширган.
Хабарда айтилишича, Ҳайдаров Эроннинг Taban Airlines авиакомпаниясининг масъул вакиллари ишончига кириб, улардан қарийб 1 миллион долларни ўзлаштирган.
Бу пуллар эвазига Taban Airlines авиакомпаниясига Боинг 757-200 самолёти двигателини етказиб бериш мажбуриятини олган, аммо уни бажармаган. Шунингдек, Ҳайдаров ўзининг бу ҳаракати билан Тожикистоннинг «Нахустлизинг» компаниясига ҳам зарар етказган.
Унга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 247 (фирибгарлик) ва 286-моддалари (чет эл валютасида ноқонуний операцияларни амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва суд қарори билан 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, Taban Airlines компанияси фойдасига Ҳайдаровнинг 16 минг долларлик BMW машинаси мусодара қилинган ва 987,5 минг доллар ундирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?