Фото: «РИА Новости»
Россияликлар 2019 йилнинг иккинчи кварталида маошининг 38,9 фоизини овқатга сарфлади. Бу ҳақда Сбербанк томонидан ҳар кварталда ўтказиладиган сўровномада маълум қилинган.
Банк томонидан билдирилишича, овқатланиш учун харажатларнинг ошишига сабаб юқори инфляция ва аҳоли даромадининг тушиши билан боғлиқ. Россия статистика қўмитаси 2019 йилнинг биринчи ярмида инфляция даражаси 5,9 фоизни ташкил этганини маълум қилган эди. Йилнинг биринчи ярмида россияликларнинг реал даромади 2,3 фоизга тушиб кетган ва йилнинг иккинчи ярмида тушишда давом этиши айтилмоқда.
Россияликларнинг даромади овқатдан сўнг коммунал тўловлар (15,4 фоиз), кийим-кечак (10 фоиз), соғлиқни сақлаш (7,1) фоиз ва кредитларни узиш (6,6) учун сарфланмоқда. Альфа-банк иқтисодчиси Наталия Орлова томонидан таъкидланишича, овқатланиш харажатларининг ошиши — аҳолининг қашшоқлашиши ва ўрта табақа вакилларининг камайиб бораётгани белгисидир. Сбербанк томонидан маълум қилинишича, аҳолининг 43 фоизида ҳеч қандай жамғарма йўқ ва шу билан биргаликда россияликларнинг қарздорлиги ошиб боряпти.
Қарздорликнинг ўртача кўрсаткичи 10 фоизга ошган ва 260 минг рублга етган. Маълум қилинишича, иқтисодий жиҳатдан бой давлатларда аҳолининг 20 фоиз даромади овқатланишга сарфланади. Камбағал давлатларда эса 50 фоиз ва ундан юқори ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?