Германиялик motion-дизайнер «нейросет» ёрдамида Путин ва Трампни бирлаштирди (видео)

  • 14 июль 2019, 16:27
  • 651
  • Дунё
  • Германиялик motion-дизайнер «нейросет» ёрдамида Путин ва Трампни бирлаштирди (видео)
    Motion-дизайнер ва 3D рассом Александр Курт сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида Путин ва Трампни битта одамда бирлаштирди. Бу ҳақда Tjournal'га таяниб Дарё хабар қилди.

    Бунинг учун у DeepFaceLab дастуридан фойдаланган ва Adobe After Effects ёрдамида пост-прогрессингни амалга оширган. Натижада «Жаноб Трампутин» пайдо бўлди.

    «Натижа жуда ҳам реалистик чиқди. Видеода бошқа кўпгина «дипфейк»лар сингари ҳеч қандай аниқ артефактлар йўқ», — дейилади хабарда.

    Алгоритмни тайёрлаш учун Курт 240 минг «нейросет» даврини ўтказди, яъни сунъий нейрон тармоғи бир маълумот тўпламини 240 минг марта ўрганган.

    Дизайнер видео учун асос қилиб, Трампнинг нутқидан иборат 26 сонияли матнни ишлатди ва у ерда Европа Иттифоқининг АҚШга нисбатан қўпол муносабати ҳақида гапирди. Курт, видеони сиёсий баёнот учун эмас, балки эксперимент сифатида тасвирлаб берди.

    Куртнинг сунъий нейрон тармоқлари орқали яратган юқори сифатли видеоси ягона эмас. Бунинг учун у Tiefenschwindel номли алоҳида лойиҳасини бошлади.

    «Ижтимоий тармоқ» фильмида Жессе Айзенбергга Марк Цукербергнинг «юзини қўйиш»и ва Леонардо Ди Каприонинг «ёшариши»ни унинг ишларига мисол қилиш мумкин.

    » » Германиялик motion-дизайнер «нейросет» ёрдамида Путин ва Трампни бирлаштирди (видео)