Фото: RFE
Президент Владимир Путинни «қувиб чиқариш» мақсадида пиёда Москвага йўл олган ёқутистонлик шаман Александр Габишев биринчи йирик шаҳарга етиб келди, деб ёзади «Снег.тв»га таяниб Дарё нашри.
Читада жангчи шаман одамлар сони бўйича маҳаллий рекордни ўрнатган митингни тўплади. Турли манбаларга кўра, 300 дан 700 нафаргача киши шаҳар майдонига шаман билан учрашиш учун йиғилган.
Норозилик митингини ташкиллаштиришда шаманга РФКПнинг ҳудудий бўлинмаси ва «Гражданская солидарность» ташкилоти ёрдам берди, акция «Путинсиз Россия» шиори остида ўтди.
«Менга худо Путиннинг одам эмас, шайтон эканлигини ва мен уни қувиб юборишимни айтди. Ва мана, мен уни қувиш учун кетяпман. Ҳозирча тинч усуллар — халқ мажлислари, митинглар билан. Агар булар ёрдам бермаса, бошқа усуллар ҳам бўлади», — деди Габишев норозилик акциясида.
Шаман Россияда тўғридан тўғри халқ ҳокимияти ўрнатилиши, Путин эса истеъфога чиқиши керак, деган қатъий фикрда.
У кейинги манзил — Бурятия пойтахти Улан-Удэга йўл олди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар