
Ҳиндистоннинг Ассам штатида кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик кенг кўламли сув тошқинларни келтириб чиқарди, дея хабар берди Даракчи нашри.
Табиий офатдан 800 мингдан ортиқ киши жабрланди яна 6 киши эса ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ҳозирда Брахмапутра, Беки, Бхарели, Дхансири ва Путимари дарёларидаги сув сатҳи хавфли кўрсаткичга қадар кўтарилиб кетган. Тошқинлар штатнинг 33 округидан 21 тасига талофат етказган. Синоптиклар ҳудудда ёғингарчилик яна икки кун давом этиши ҳақида огоҳлантиришмоқда. Штатнинг Барпета округида 85 мингдан ортиқ киши бошпанасидан айрилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар