Украинада президент Зеленскийнинг кортежи автобуслар билан тўқнашди (видео)

  • 15 июль 2019, 09:23
  • 1 747
  • Дунё
  • Украинада президент Зеленскийнинг кортежи автобуслар билан тўқнашди (видео)
    Фото: «Страна»
    Украинанинг Запороже вилоятида курортлардан қайтаётганларни олиб келаётган автобуслар колоннаси президент Владимир Зеленскийнинг кортежи билан тўқнашди. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

    Автобуслар билан кортеждаги учта автомобиль тўқнашган. Улар яхшигина пачоқ бўлгани, автобуслардан бири эса йўл четига бориб қолганини кўриш мумкин.

    Маҳаллий полицияга кўра, автобуслар йўловчилари, жумладан болалар, жабрланмаган.

    Фото: «Страна»
    Зеленский кортежда бўлмаган; у олдинроқ Киевга самолётда қайтганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Украинада президент Зеленскийнинг кортежи автобуслар билан тўқнашди (видео)