12:15 / 15.07.2019
3 834

Тожикистон ва Россия Хитойнинг Шинжон-Уйғурдаги сиёсатини қўллаб-қувватлади. Қирғизистон ва Қозоғистон баёнотни имзоламади

Тожикистон ва Россия Хитойнинг Шинжон-Уйғурдаги сиёсатини қўллаб-қувватлади. Қирғизистон ва Қозоғистон баёнотни имзоламади
Россия, Беларусь, Тожикистон ва яна 34 мамлакат БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги пенитенциар муассасаларда уйғурларни «қайта тарбиялаш» бўйича Хитойнинг сиёсатини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри Россия делегациясидаги манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 22 давлат (Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар, Япония, Австралия, Канада, Янги Зеландия) очиқ хатда Пекиннинг хатти-ҳаракатларини қоралаб чиқди. Шундан сўнг, юқоридаги 40га яқин мамлакат БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида Хитойнинг баёнотини қўллаб-қувватлаган.

Хитой вакили Чэнь Сюйнинг маълум қилишича, «Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқлари қарийб 40га яқин делегация томонидан эътироф этилган». Унинг сўзларига кўра, сўнгги уч йил ичида минтақада терактлар юз бермагани давлат тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бери ғарбдаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича ташкилотлар, сиёсатчилар ва журналистлар Шинжон-Уйғур мухтор туманида «қайта тарбиялаш лагерлари» мавжудлиги, уларда, турли маълумотларга кўра, 1 миллиондан 3 миллионгача киши - уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмонлар суд ҳамда терговсиз куч билан ушлаб турилгани ҳақида айтиб келади.

Хитойнинг кредитлари ва инвестицияларига кўз тиккан Қозоғистон ҳамда Қирғизистон Пекин баёнотини имзоламади, дея таъкидлайди «Ъ».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон ва Россия Хитойнинг Шинжон-Уйғурдаги сиёсатини қўллаб-қувватлади. Қирғизистон ва Қозоғистон баёнотни имзоламади