Фото: «BRINK Asia»
Корея нефть уюшмалари маълумотларига кўра, Жанубий Корея нефтни қайта ишловчи компаниялари салоҳияти бўйича жаҳонда бешинчи ўринга кўтарилиб олган.
Ташкилот маълумотларига ишонадиган бўлсак, 2018 йилда Жанубий Кореяда бир суткада ўртача 3 346 000 баррель нефть қайта ишланган.
Бир суткада ўртача 18,76 млн. баррель нефтни қайта ишлаётган АҚШ бу жабҳада глобал етакчи. Хитойда эса бир-кеча-кундузда 15,65 млн. баррель «қора олтин» фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилмоқда. Кейинги ўринларда Россия ва Ҳиндистон — 6,59 ва 4,97 млн. баррелдан.
Умуман олганда, жаҳон бўйича бир суткада ўртача 82,9 млн. баррель нефть қайта ишланмоқда. Билиш қийинмаски, глобал нефть маҳсулотлари бозорининг қарийб 60 фоизи юқоридаги «бешлик» назорати остида.
Жанубий Корея мамлакатда нефтни қайта ишлаш соҳаси илк йўлга қўйилган 1964 йилдан бери биринчи марта 2018 йилда Японияни иш ҳажми бўйича ортда қолдирди. Корейслар нефть истеъмоли бўйича глобал бозорда 8-ўринда — суткасига ўртача 2,79 млн. баррелдан. Демак, мамлакат ўз эҳтиёжидан кўп маҳсулот ишлаб чиқаряпти. Бошқача айтганда, нефть мустақиллиги!
Нефть истеъмоли бўйича ҳам АҚШга етадиган давлат йўқ — 20,45 млн. баррель (суткасига). Шунчалик кўпки, ҳаммадан зиёд нефтни қайта ишловчи Қўшма Штатлар кемтикни импорт билан ёпмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларда Хитой ва Ҳиндистон — 13,52 млн. ва 5,15 млн. баррелдан. Чин юрти ички эҳтиёжини қоплай олади, ҳиндлар эса йўқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди