18:50 / 16.07.2019
2 756

Ҳиндистонда сув тошқинлари сабабли 3 миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этди

Ҳиндистонда сув тошқинлари сабабли 3 миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этди
Ҳиндистон шимоли ва шимоли-шарқида муссон ёмғирлари ёғиши оқибатида юз берган сув тошқинлари сабабли 3 млндан ортиқ киши ўз уйларини тарк этди.

"Би-би-си" хабарига кўра, Ҳиндистон, Бангладеш ва Непалда сув тошқинлари натижасида 130 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Ёмғирлар сабабли бу уч давлат ҳудудидан оқиб ўтувчи Брахмапутра дарёси тошиб кетган ва Ҳиндистоннинг Ассам штатида 1800 дан ортиқ қишлоқ сув остида қолган.

Муссонлар мавсуми июндан сентябргача давом этади. Ўтган йили юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳудудда 1200 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда сув тошқинлари сабабли 3 миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этди