08:26 / 17.07.2019
3 993

Москвада ФХХнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси зобитлари қўлга олинди

Москвада ФХХнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси зобитлари қўлга олинди
Фото: Meduza
Москвада Федерал хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш бўйича бошқармасининг икки зобити қўлга олинди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Зобитларни ФХХ ички хавфсизлик бошқармаси ходимлари ушлагани айтилмоқда. Мазкур операция жорий йил апрель ойида ўтказилган, бироқ бу ҳақда энди хабар қилди.

Терговга кўра, Сергей Богданов ва Сергей Иванов Moscow Holiday Hotel меҳмонхонаси эгаларидан 5 миллион рубль талаб қилган. Бунинг эвазига бизнесменлар ва меҳмонхона жойлашган бино ҳуқуқи тегишли агентлик ўртасидаги таранг вазиятни ҳал этиш бўйича «хизматлари»ни таклиф қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада ФХХнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси зобитлари қўлга олинди