
Фото: EPA
Америкалик миллиардер, йирик IT-бизнесмен ва дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқ — Facebook’нинг асосчиси Марк Цукерберг Россиянинг Калининград вилоятини сотиб олиб, у ерда ноёб илмий давлат қуриш таклифини билдирди, деб хабар беради «Daryo.uz».
Калининград — Россиянинг бошқа ҳудудларидан ажралиб турган ва Европанинг марказида жойлашган вилоят ҳисобланади.
Цукерберг бу каби таклифни Деҳлида Ҳиндистон технология университети талабалари олдида қилган чиқиши вақтида билдирган. Facebook асосчисининг сўзларига кўра, у илм-фаннинг келажагига, яқин вақтлар ичида барча касалликларнинг давоси топилишига ишонади.
Цукербергнинг айтишича, ҳозирда унинг ходимлари сунъий интеллект, абадий ҳаёт вакциналари ва Марсни забт этиш ишлари билан шуғулланмоқда. Шунингдек, унинг таъкидлашича, Калининград бутун дунёга эртакчи Амадей Гофман, физик Рудольф Позе, математик Карл Нейман ва файласуф Иммануил Кант каби инсонларни совға қилгани билан аҳамиятли.
Марк ЦукербергКалининград вилоятиFacebook асосчисиИжтимоий тармоқҲиндистон технология университетиСунъий интеллект Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар