19:53 / 17.07.2019
4 006

ОАВ: Малайзия собиқ қироли «Москва гўзали» билан ажрашди

ОАВ: Малайзия собиқ қироли «Москва гўзали» билан ажрашди
Фото: AFP
Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V россиялик, «Мисс Москва-2015» гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводина билан ажрашди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосан Daryo.uz хабар қилди.

ОАВ маълумотига кўра, ажралиш ҳақида ҳужжатлар Сингапур судига 22 июнь куни тақдим этилган бўлиб, ҳужжатлаштириш жараёни 1 июлда якунланди.
Нашр ажралиш сабабини маълум қилмаган, бироқ интернетда чоп этилган хабарларга кўра, томонлар шаръий равишда никоҳини бекор қилишган.

Муҳаммад V ўзи эса бу хабарни тасдиқламади.

Ўтган йил ноябрь ойида Муҳаммад V ва Оксана Воеводина турмуш қуришди. Унгача россиялик соҳибжамол ислом динини қабул қилди ва ўзига Рихана исмини олди. Тўй маросими Москва вилоятидаги Luxury Village Барвиха концерт залида ўтказилди.

Шу йилнинг январь ойида Муҳаммад V кутилмаганда тахтдан воз кечди ва Келантан штати хукмдори мақомини сақлаб қолди.
21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петра Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петра деб қўйилди.

Воеводина Инстраграм саҳифасида ўғлини «Келантан султонлигининг шаҳзодаси ва бўлажак Малайзиянинг қироли» деб атади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Малайзия собиқ қироли «Москва гўзали» билан ажрашди