date
views 4 240

Зеленский Путин билан телефон орқали суҳбати тафсилотларини сўзлаб берди (видео)

Зеленский Путин билан телефон орқали суҳбати тафсилотларини сўзлаб берди (видео)
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатининг тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилади «Korrespondent.net»га таяниб Дарё нашри.

Украина етакчисининг сўзларига кўра, мамлакатнинг барча ҳамкорлари Россия президентига қўнғироқ қилишига қарши бўлган.

«Украинанинг барча ҳамкорлари Путинга қўнғироқ қилишимга қаршилик кўрсатди. Ушбу масала, аввало, Украина ва фуқароларимиз манфаати йўлида бўлгани учун қарор қабул қилдим. Бизни қўллаб-қувватлаган ғарблик ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдирамиз, бироқ ўз фикримизга ҳам эгамиз», — дейди Зеленский.

Шунингдек, Зеленский Россия президенти билан мулоқот вақтида асирларни қайтариш борасидаги масалани ҳам муҳокама қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Путин билан телефон орқали суҳбати тафсилотларини сўзлаб берди (видео)