Фото: Independent
АҚШнинг Оклаҳома штатида 48 ёшли Кори Атчисон 16 июль куни айбсизлиги маълум бўлганидан сўнг озодликка чиқарилди, деб хабар берди «Дарё». У Талса шаҳрида Жейм Лейнни ўлдирганликда айбланиб, 1990 йилнинг августида қамоққа олинган эди.
Кори Атчисон бунинг учун ҳеч кимдан хафа эмаслигини, ҳаёт шундоқ ҳам қисқа эканлигини айтган. У кичкина невараси борлигини, унга кўп нарсаларни ўргатиши кераклигини таъкидлаган.
Суд қарорида полиция аввалдан Атчисоннинг жиноятга алоқадорлигини кўрсатувчи ҳеч қандай далиллар топмаганини, фақат гувоҳларнинг сўзлари асосида айблов қўйилгани қайд этилган. Судя, шунингдек, айбловнинг асосий гувоҳи ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилинганига ҳам ишонч билдирган.
Қайд этилишича, умумий ҳисобда бир неча гувоҳлар ўз кўрсатмаларидан тонган ва уларга босим ўтказилганини айтган. Шунингдек ҳақиқий жиноятчини кўрган гувоҳлар ҳам топилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар