Хитойлик эркак 1 ойлик неварасига спиртли ичимлик бериб, уни ўлдириб қўйди

  • 19 июль 2019, 15:55
  • 1 403
  • Дунё
  • Хитойлик эркак 1 ойлик неварасига спиртли ичимлик бериб, уни ўлдириб қўйди
    Фото: Reuters
    Хитойнинг Пекин шаҳрида эркак 1 ойлик неварасига спиртли ичимлик бериб, унинг ўлимига сабабчи бўлди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

    Маълум бўлишича, қариндошлар ва дўстлар оилада янги чақалоқ туғилганини нишонлаш учун йиғилган. Ўшу куни чақалоқ 1 ойлик бўлган. Боланинг отаси томондан бўлган буваси қадаҳ кўтариб тилак билдирган. Шунда меҳмонлардан бири ҳазил қилиб, буваси спиртли ичимликни неварасисиз ичмаслигини айтган.

    Шу сабабли эркак қадаҳидаги ичимликдан неварасига ҳўплатган. Чақалоқнинг онаси зудлик билан болани қўлига олган. Орадан ярим соат ўтиб бола нафас олмай қолган. У касалхонага етказилган, бироқ шифокорлар уни реанимация қилишга улгурмаган.

    Ўтказилган сўнгги текширувлар бола спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида ўлганини кўрсатган.

    » » Хитойлик эркак 1 ойлик неварасига спиртли ичимлик бериб, уни ўлдириб қўйди