14:00 / 22.07.2019
3 664

Рамзан Қодиров кечки сайр вақтида қозоғистонлик спортчиларга дуч келиб қолди (видео)

Рамзан Қодиров кечки сайр вақтида қозоғистонлик спортчиларга дуч келиб қолди (видео)
Фото: Тенгринеwс
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грознийга келган қозоғистонлик спортчилар билан учрашиб, улар билан суҳбат қурди, деб хабар беради Tengrinews'га таяниб Дарё.

Кечки сайр вақтида велосипед ҳайдаб юрган Қодиров Қозоғистон байроғини кўриб қолган. У велосипедидан тушиб, болаларнинг олдига келган. «Қозоғистондан бўлсаларингиз сизлар билан сўрашмасликка ҳаққим йўқ. Ишларингиз яхшими? Грозний сизларга ёқдими?», — дея спортчиларга мурожаат қилган Чеченистон раҳбари.

Шундан сўнг Қодиров Қозоғистон байроғини олиб ёш спортчилар билан бирга суратга тушган. Чеченистон раҳбари уларга Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номи билан аталувчи Грознийдаги кўча, лицей ва уй ҳақида сўзлаб берган. «Чеченистон халқи оғир дамларда бизга ёрдам бергани учун уни ҳеч қачон унутмайди», — деб ёзади Қодиров ўзининг «ВКонтакте»даги саҳифасига.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров кечки сайр вақтида қозоғистонлик спортчиларга дуч келиб қолди (видео)