Қосим-Жўмард Тўқаев: «Отам Сталиндан умрбод миннатдор бўлган»

  • 23 июль 2019, 07:41
  • 1 623
  • Дунё
  • Қосим-Жўмард Тўқаев: «Отам Сталиндан умрбод миннатдор бўлган»
    Фото: From UA News
    Қозоғистоннинг «31 канал» эфирида «Президент 2.0» деб номланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. «Nur.kz» маълум қилишича, фильм асосини президент Қосим-Жўмард Тўқаев берган интервюлар ташкил этади.

    Унда президент жамоалаштириш йилларида Қозоғистон ҳаммадан кўпроқ жабрланганини айтган. «Энг оддий ҳисоб-китобларга кўра, 2,5 миллион қозоғистонлик ҳалок бўлган», — деган у.

    «Ўша пайтларда отамнинг оиласи катта йўқотишларни бошидан кечирган эди. Фақат икки ўғил - отам билан амаким қолган эди холос», — деб хотирлайди Тўқаев. — Иккови ҳам интернат ва мактабдан сўнг фронтга кетган».

    Президентнинг амакиси Ржевск жангида ҳалок бўлган. Унинг қабрини узоқ вақт топа олишмаган. Президент амакисининг қабри биродарлар қабристонидан топилгач, Тўқаев у ерга отасининг қабридан тупроқ олиб борган.

    «Отам урушда ғалабага эришилгани учун умрининг охиригача Сталиндан миннатдор одам бўлиб қолган», — деб айтган Тўқаев. «Мана шундай қарама-қаршиликлар бўлган. Сталин сабабли у етим бўлиб қолган, лекин уни доим буюк қўмондон, деб ҳисоблаган».

    Унинг таъкидлашича, Сталин йирик тарихий ва... қарама-қаршили шахс.

    » » Қосим-Жўмард Тўқаев: «Отам Сталиндан умрбод миннатдор бўлган»