Хитойлик эркак хотинининг эътиборини тортиш учун бешинчи қаватдан сакради

  • 23 июль 2019, 11:30
  • 792
  • Дунё
  • Хитойлик эркак хотинининг эътиборини тортиш учун бешинчи қаватдан сакради
    Фото: Minval
    Хитойлик эркак хотинига жаҳл қилиб бешинчи қаватдан сакради. Бу орқали эркак бир ёшли ўғли билан банд бўлган аёлининг эътиборини тортишга қарор қилган, деб хабар беради «Daryo.uz».

    Аёл турмуш ўртоғини ўзи йўқлигида фарзандига яхши қарамаётганликда айблаган. Оқибатда эркак бунга чидай олмай, деразадан сакраб юборган.

    У учинчи қаватнинг балконига йиқилиб тушиб омон қолган. Шундан сўнг эркак бирор бир сув ҳавзасига бориб ўзини чўктириши ҳақида аёлни огоҳлантирган.

    Ваҳимага тушган аёл полицияга мурожаат қилган. У яқин атрофдаги саёз сув ҳавзасидан хушсиз ҳолда топилган ва эркакка биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор эканлиги айтилмоқда.

    Эркак ОАВ вакиллари билан суҳбатда аёли унга кам эътибор қаратаётганини билдирган.

    » » Хитойлик эркак хотинининг эътиборини тортиш учун бешинчи қаватдан сакради