Жанубий Кореяда велосипедларни ўғирлаган ўзбекистонлик талабалар қўлга олинди (видео)

  • 23 июль 2019, 11:50
  • 1 318
  • Дунё
  • Жанубий Кореяда велосипедларни ўғирлаган ўзбекистонлик талабалар қўлга олинди (видео)
    Жанубий Корея полицияси велосипедларни ўғирлаб, ўз давлатига экспорт қилмоқчи бўлган чет эллик талабаларни қўлга олди. Бу ҳақида Yonhap янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

    Чонжудаги полицияси бўлинмаси жорий йилнинг 19 июлида 29 ёшли Қирғизистон фуқароси ва 23 ёшдаги 2 нафар ўзбекистонлик талаба икки-уч ҳафта давомида 34 та велосипедни ўғирлаганини маълум қилди.

    Полиция ходимларининг хабар беришича, улар шаҳардаги кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналар олдида жойлаштирилган велосипедларни ўғирлашган ва уларни ташиш учун махсус юк машинасидан фойдаланишган.

    Биринчи навбатда полиция ходимлари жабрланувчиларнинг аризаси асосида терговни бошлаб, кузатув камералари (CCTV) оқрқали воқеани таҳлил қилишган.

    #Uyat bularni nima deb nomlashga tilim ojiz! Velosiped o’g’rilari ushlandi. Kecha Cheonju politsiyasi 29 yoshli Qirg’iziston va 2 ta 23 yoshli O'zbekiston fuqarolarini ushlangani xaqida xabar berdi, ular 3 iyuldan buyon 34ta velosiped o’g’irlashgan. Velosipedlarni olib ketish uchun 1 tonnalik mini gruzovik mashinasidan foydalanishgan. Qirg’izistonlik fuqaro velosipedlarni o’zi yashayotgan shaxarga jo’natishga urunganligini tan olgan Ehh o'zbeklarni nomini sharmanda qildilaring sanlar boruu😡😡😡😡

    Опубликовано Koreyadagi Uzbeklar Jamiyati Суббота, 20 июля 2019 г.

    Қирғизистон фуқароси велосипедларни ўз мамлакатига экспорт қилмоқчи бўлганлигини тан олди.
    Айни дамда полиция ўғирланган барча велосипедларни қидиришда ва бу ишга алоқадор шахсларни қўлга олишда давом этмоқда.

    Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда Жанубий Кореяда яшайдиган ҳамюртларимиз орасида катта муҳокамага сабаб бўлмоқда. Кўплаб юртдошларимиз бундай уятли ҳолат Кореяда кўп такрорланишини афсус билан тан олишган бўлса, яна аксарият ўзбеклар бу каби хунук ишларни амалга оширган фуқаролар миллатимиз шаънига доғ тушираётганини қайд этган. Шунингдек, кўпчилик Жанубий Корея энг хавфсиз давлатлардан бири эканлиги, у ерда кузатув камералари тун-у кун ишлашини маълум қилган.

    » » Жанубий Кореяда велосипедларни ўғирлаган ўзбекистонлик талабалар қўлга олинди (видео)