
Фото: Тҳе Сун
Гўзаллик танлови иштирокчиси бўлган мусулмон қиз Ойша Хон ноодатий чўмилиш кийими танлагани билан «Мисс Англия» танлови ҳайъатини ҳайрон қолдирди. Бу ҳақда Дарё нашри хориж нашрига таяниб хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, у очиқ чўмилиш кийимини кийишни хоҳламай, унинг ўрнига гидрокостюмни танлаган. Қиз унда суратга тушган ва финал босқичига чиққан 20 таликдан ўрин олган.
Хоннинг ўзи буни диний қарашлар сабабли эмас, қулайлиги учун танлаганини, очиқ кийимда ўзини ноқулай сезишини айтган.
«Мен бутун танлов давомида ўзимга содиқ қолиб, аҳлоқий қадриятларимга зид келувчи ҳеч нима қилмаганимдан фахрланаман» — деб таъкидлаган қиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар