date
views 2 829

Доғистонда ўқотар қуролдан яраланган эркак чалажон ҳолда машина ҳайдагани маълум бўлди

Доғистонда ўқотар қуролдан яраланган эркак чалажон ҳолда машина ҳайдагани маълум бўлди
Фото: Доғистон полицияси
Доғистоннинг Кайтаг туманида ичида ўқотар қуролдан отиб ўлдирилган эркак жасади бўлган ағдарилган автомобил топилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Туманнинг Хунгия қишлоғи фуқароси полиция бўлимига айбини тан олиб келган ва юзага келган можаро туфайли танишини отиб қўйганини билдирган. У ўқ узилган қуролни полицияга топширган.

Бироқ, тезкор тадбирлар давомида жабрдийда олган жароҳатлари оқибатида ўша заҳоти ўлмагани, балки автомобили рулига ўтиргани ва йўлда жони узилгани маълум бўлди.

Шу боис унинг машинаси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доғистонда ўқотар қуролдан яраланган эркак чалажон ҳолда машина ҳайдагани маълум бўлди