Фото: «Ukranews.com»
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг гипс ҳайкалчалари, аниқроғи, бюстлари эртага, 25 июлдан эркин савдога чиқади. Уларни бутун Украина бўйлаб интернет орқали сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда ТААСга таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
«Ажойиб ва ўзига хос совға, иш столингиз ва хонангизни янада бойитади. Украинада биринчи марта! Расман 25 июлдан сотувда, энг қулай нархларда ҳозироқ сотиб олинг! Ҳайкалтарошлик гипсидан ишланган, уч қават лок ва сусал олтини билан қопланган», — сайтларнинг бирида шу мазмундаги хабар берилган.
Фото: ТАСС
«Украина янгиликлари» маълумотига кўра, гипс бюстнинг нархи — 2 минг гривен (78 доллар атрофида). Оғирлиги 2,5 кг., баландлиги — 23 см.
Президент Зеленский бу ташаббусга қандай қарайди, ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский расман президентликка киришиш нутқида хусусан, шундай деганди: «Сизларнинг кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жудаям истайман, илтимос. Президент — бут, саждагоҳ ёки портрет эмас. Ўша жойга ўз фарзандларингиз суратини илиб қўйинг ва ҳар бир муҳим қарор қабул қилишда уларнинг кўзларига боқинг». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди