date
views 2 609

Facebook 5 млрд доллар жаримага тортилди

Facebook 5 млрд доллар жаримага тортилди
АҚШ федерал савдо комиссияси (Federal Trade Commission, FTC) фойдаланувчилар маълумотлари маркетинг мақсадларида фойдаланиш учун бегона компанияга берилгани учун Facebook компаниясига 5 млрд доллар жарима солди. Бу ҳақда комиссия сайтида эълон қилинган қарорда айтилмоқда.

"Facebook рекорд миқдордаги 5 млрд доллар жарима тўлайди ва унинг корпоратив тузилмасига нисбатан янги чеклов ва ўзгартиришлар жорий этилади, ўз фойдаланувчиларининг маълумотларини сақлаш борасида компания зиммасига масъулият юклатилади", - дейилади қарорда.

2018 йил мартда The New York Times газетаси ҳозирда ёпилиб кетган Cambridge Analytica компанияси ижтимоий тармоқнинг 87 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни қўлга киритганини хабар қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook 5 млрд доллар жаримага тортилди