
Фото: ТДХ
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 24 июль куни 9 кунга чўзилган жимликдан сўнг давлат телевидениеси камералари қаршисида пайдо бўлди.
ТДХ агентлигига кўра, «15 июлда бошланган меҳнат таътилига қарамай, давлат раҳбари вақтидан имкон қадар самарали фойдаланиш тамойилига содиқ қолмоқда».
Гурбангули Бердимуҳамедов қатор қурилиш лойиҳалари, жумладан, Ахал вилоятида барпо этиладиган Ашхабод-сити лойиҳасини тасдиқлади.
Маълумот учун, Туркманистон президенти 20 июлдан ОАВда тарқала бошлаган унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг илк бор омма олдида кўриниш берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар