09:09 / 26.07.2019
2 547

Украина полицияси Зеленскийни юк машинаси босиб кетиши акс этган видео муаллифини аниқлади (видео)

Украина полицияси Зеленскийни юк машинаси босиб кетиши акс этган видео муаллифини аниқлади (видео)
Фото: «РИА Новости»
Украина полицияси томонидан видеони тарқатиш ҳамда давлат арбобига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик фактига биноан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилади.

Украина полицияси Владимир Зеленский мамлакат президентлигига номзод бўлган вақтида интернетда тарқалган, уни юк машинасини уриб юбориши тасвирланган видео муаллифини аниқлади. Миллий полиция Бош бошқармасининг ўта муҳим ишлари бўйича катта терговчиси видео муаллифи ҳақида барча маълумот ва айбловларни тўплаганлиги тўғрисида Зеленский жамоасининг Telegram-каналида хабар қилинган.

«Муаллифнинг тақдири ачинарли бўлади — беш йилгача қамоқ жазоси ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин»,— дея Зеленский жамоаси баёнот беради.

Апрель ойида, Украинада бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичидан олдин, Зеленский жамоаси ўз номзодининг юк машинаси билан уриб кетилгани тасвирланган видеони топди. Ушбу видеонинг тарқатиб юборилишини ўша пайтда амалдаги президент Пётр Порошенконинг бош штабига боғлашди. Чунки СМС орқали обуна бўлиш мумкин бўлган «Украинанинг Европали Келажаги» каналида ушбу видео нашр қилинган. Хабарлар euua.org сайтида рўйхатдан ўтганидан сўнг келган, унга Порошенко тарафдорлари ўз одамларини таклиф қилган.

Монтаж учун кадрлар Зеленскийнинг сайловолди видеосидан олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина полицияси Зеленскийни юк машинаси босиб кетиши акс этган видео муаллифини аниқлади (видео)