
АҚШ ҳукумати салкам 20 йиллик танаффусдан сўнг, судларнинг федерал даражада чиқарган олий ҳукмларини ижро этишга қайтди. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
АҚШ бош прокурори Уильям Барр мазкур қарор ҳақида АҚШ қамоқхоналар федерал бошқармаси бошлиғи Хью Гурвицани хабардор қилган ва қариялар ҳамда болаларни ўлдирганликда айбдор деб топилган 5 жиноятчини қатл қилиш муддатини белгилаш вазифасини топширган. Гап энг даҳшатли ҳолатлар ҳақида бормоқда, жиноятчилар жабрдийдаларни ўлдиришдан аввал зўрлаган ва номусига теккан. Таклиф этилган жадвалга кўра, 5 жиноятчи 2019 йил январидан 2020 йил январигача бўлган муддатда қатл этилади.
Ҳужжатда қайд этилишича, олий жазо жиноятчиларга пентобарбитал моддасини иньекция қилиш орқали ижро этилади.
АҚШда 2003 йилдан буён федерал даражада олий жазо ижро этилмаётган эди. Шунинг баробарида, штатлар ҳукуматлари олий жазони бекор қилиш ёки бекор қилмасликни мустақил равишда аниқлашга рухсат берилганди. Мамлакатнинг 23 штатида ўлим жазоси тақиқланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар